Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шаръий Ҳукмни Ўрганиш

 

Фатво (ҳукм) сўровчи киши муқаллид эмас. Чунки муқаллид шаръий ҳукмни олиб, унга амал қилувчи кишидир. Фатво сўровчи хоҳ мужтаҳид бўлсин, бўлмасин ҳукмни билувчидан ўрганган кишидир. У киши амал қилиш учун ўрганадими ёки фақат билиб қўйиш учунми, бунинг фарқи йўқ. Оллоҳнинг ҳукмини ўрганишни истаган киши фатво сўровчидир. Мужтаҳид бўлмаган ҳар бир киши фатво сўровчидир. Ҳамма ҳукмларда ижтиҳод қилмаган (мужтаҳид бўлмаган) киши ҳамма ҳукмда фатво сўровчидир. Бир неча масалада ижтиҳод қилган киши ундан бошқа масалаларда фатво сўровчидир. Фатво сўровчига фатво берган киши эса муфтий (фатво берувчи) дейилади. Луғатда шундай дейилади: «Бир масалада фатво берди», яъни «унга бир масалада Оллоҳнинг ҳукмини баён қилиб берди» ёки «бир масалада олимдан фатво сўради», яъни «олимдан бу масалада Оллоҳнинг ҳукмини сўради». Саҳобалар ва тобеинларнинг фатволари улар одамларга баён қилиб берган ҳукмлардир. Оллоҳнинг ҳукмини билиш фарз бўлгани учун одамларга Оллоҳнинг ҳукмини ўргатадиган мужтаҳид бўлсин, бўлмасин, уларга ҳукмларни далили билан ёки далилларсиз ўргатадиган кишилар бўлиши зарур. Демак, мусулмон киши ҳукмларни бошқаларга ўргатишда унинг далилларини баён қилиши шарт бўлмаганидек, ҳукмларни ўргатадиган киши мужтаҳид бўлиши шарт эмас. Ҳукмни билган киши уни бошқага ўргатиши мумкин. Шунингдек, ҳукмда одамларга фатво берувчи ёки уни ўргатувчи киши мужтаҳид бўлиши шарт эмас. Мужтаҳид бўлмаган киши бошқа бир мужтаҳид ижтиҳод қилган шаръий ҳукмни билса, шу ҳукм билан бошқаларга фатво бериши мумкин, чунки у етказилган ҳукмни далили билан очиқ баён қилмаса ҳам ҳукмни етказишда фарқ бўлмаганидек, олим билан омининг ҳам фарқи йўқ. Ҳадисни ривоят қилувчининг олим бўлиши шарт бўлмаганидек, бошқаларга шаръий ҳукмни етказувчининг ҳам олим бўлиши шарт эмас. Демак, етказувчи киши мужтаҳид бўлиши шарт эмас. Лекин ҳукмни етказаётган киши етказаётган ҳукмни аниқ билиши шарт, чунки ўзи ҳукмни яхши билмаса, уни бошқага етказолмайди. Шунингдек, одамларга шаръий ҳукмларни ўргатадиган ёки уларга фатво берадиган киши уларга далилини ўргатиши ёки етказиши шарт эмас, балки далилини эмас, шаръий ҳукмнинг ўзини етказиши мумкин. Лекин у етказаётган нарса шаръий ҳукмлигини ёки бу ҳукм фалончи мужтаҳиднинг ижтиҳоди эканини айтиши лозим. Аммо бир фикрни уларга етказиб, «бу менинг раъйим» деса, ёки «фалончи мужтаҳид шундай деган» сўзни далил қилиб, бу шаръий ҳукм деса, етказган нарсаси шаръий ҳукм ҳисобланмайди, чунки мужтаҳидларнинг сўзлари шаръий далил эмас. Уларнинг сўзларини ҳукмга далил қилиш унинг шаръий ҳукм бўлиши мумкинлигини рад этади. Аммо ҳукмни уларнинг ижтиҳодига боғласа, гарчи далилини баён этмаса ҳам, шаръий ҳукм бўлаверади.

 

Саҳобалар ҳам мужтаҳидлардан фатво сўраб, шаръий ҳукмда уларга эргашардилар. Уламолар кишиларнинг саволларига, далилларига ишора қилмасдан жавоб беришарди ва уларни бундан қайтаришмасди. Саҳобалардан биронтаси ҳам бу нарсани инкор қилмади. Шу билан оми киши мужтаҳидга далилини зикр қилмасдан эргашиши мумкинлиги ва Оллоҳнинг ҳукмларини далилларини ўрганмасдан ўргатиши мумкинлигига ижмо бўлди. Оми киши билан муттабеънинг ўртасида фарқ йўқ, шунинг учун иккаласи ҳам бошқасидан фатво сўраши ва яхши билган нарсасининг далилини билса ҳам, билмаса ҳам бировга ўргатиши мумкин. Чунки ким бир масалани ўрганса, бошқасига ўргатиши мумкин. У масаланинг билимдони ҳисобланади. Бироқ

 

162-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260